Россия билан ҳамкорликда ўтказилган ҳарбий операциялар натижасида озод қилинган ерларга 1 млн суриялик қайтиб келди. Бу ҳақда Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфарий Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши чоғида маълум қилди.

У Дамашқнинг террорчиликка қарши курашга бел боғлаган ҳар қандай давлат билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини маълум қилди.

“Айнан шундай ҳамкорлик Россия билан ўрнатилгани боис қўшма ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмоқда, шунингдек, Сурия, Россия, Ироқ ва Эрон ўртасида разведка маълумотларини алмашиш йўлга қўйилган. Бу амалий натижаларга олиб келди, яъни террорчи гуруҳлар кўп туманларни тарк этди, натижада 1 млн нафар суриялик уйлариг қайтди”, - деди Жаъфарий.