Тошкентда 17 ноябрь куни кечки соат 22:31 да кучсиз зилзила қайд этилди. Зилзила тахминан 30 сония давом этиб турди.

Тошкент сейсмологик станциясида маълум қилинишича, зилзила кучи тахминан 3 баллни ташкил қилган.

Маълумотларга кўра, зилзила Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари ва Қирғизистонда ҳам сезилган.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Афғонистон ҳудудида жойлашган Ҳиндикуш тоғларида Тошкент вақти билан соат 14:09да 7,5 магнитудали зилзила юз берганди. Ер силкиниши кучи Ҳиндистон пойтахтидан тортиб, Россиянинг Новосибирск шаҳрига қадар, шу жумладан Ўзбекистоннинг катта қисмида сезилган.

«Тошкент» марказий сейсмик станцияси ахборотига кўра, зилзила кучи Афғонистонга нисбатан яқин Термиз шаҳрида 5,5 магнитудани ташкил этган, Фарғона водийсида 3—4, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида эса 5 магнитудага тенг бўлган.