“Туркманистон авиалиниялари”нинг Boeing 737 самолёти Россиянинг Волгоград шаҳри аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Интерфакс агентлигининг маълум қилишича, самолёт дегерметизацияга учраган, яъни салони очилиб қолган.

“Парвоз чоғида ҳаво кемаси командири Волгоградда мажбурий қўнишга рухсат сўради, шундан сўнг самолёт муваффақият билан қўндирилди”, - дейилади хабарномада.
Самолёт бортида 50 йўловчи бор эди.