Хитойнинг “Тяньхэ-2” суперкомпьютери градиентлар (Компьютер графикасида қуриш усули) бирикишида юқори самарадорлик синови бўйича ТОП 500 халқаро ташкилоти (HPCG) рейтингида кетма-кет олтинчи маротаба биринчи ўринни қўлга киритди. Янгиланган рўйхатдан ўрин олган Хитой суперкомпьютерлари сони қарийб 3 мартага ошди, дея хабар бермоқда “Синьхуа”.

“Тяньхэ-2”нинг ҳисоблаш тезлиги сузувчи нуқталарни ҳисобга олганда сониясига 33860 триллион амалиётни ташкил этади. Американинг Titan компьютери эса иккинчи ўринни банд қилди, унинг ёрдамида сузувчи нуқталар билан ҳисоблаганда 17590 операцияни бажариш мумкин. Учинчидан бешинчи ўрингача бўлган поғоналарни Sequoia (АҚШ), K Computer (Япония) ва Mira (АҚШ) эгаллади. Мазкур суперкомпьютерлар рўйхати 2013 йилнинг июнь ойидан буён ўзгаргани йўқ.

Ярим йил муқаддам Хитойнинг 37та компьютери мазкур рўйхатга киритилган бўлса, навбатдаги янгиланишда улар сони 109тага қадар ошди. Европа мамлакатлари ҳиссасига эса 107та ҳисоблаш машинаси тўғри келади.