Яман президенти ватанига қайтиб келди

Жаҳон 17 Ноябрь 2015 3803

Яман президенти Абд-Раббо Мансур Ҳодий мамлакатга яна бир бор қайтиб келди.

Рейтер нашри хабарига кўра, у минган самолёт ҳукумат кучлари назорати остида бўлган Адан аэропортига қўнган.

У сентябрь ойида ҳам Саудия Арабистонига қайтиб келган, лекин тезда яна қайтиб кетишга мажбур бўлганди.

Бироз олдинроқ, расмий Ар-Риёд тез орада Ямандаги фуқаорлар уруши якунланиши ҳақида маълум қилганди.

Маълумот учун, Яманда ҳукумат ва исёнчи ҳусийчилар ўртасидаги қарама-қаршиликлар 2014 йилнинг августидан буён давом этиб келмоқда. Шу йилнинг январида ҳусийчиларнинг "Ансор Аллоҳ" гуруҳи Яман пойтахти бўлмиш Сано шаҳрини ишғол қилган ва президент Абд Раббо Мансур Ҳодийни шаҳардан ҳайдаб чиқарган. Мансур Ҳодий Ямандаги иккинчи йирик шаҳар Аданга кўчиб ўтган.

Исёнчилар Аданга ҳам ҳужум қилишгач, у 25 март куни Саудия Арабистонига бошпана сўраб, мурожаат қилишга мажбур бўлганди.

Шундан кейин, 26 март куни унинг илтимосига кўра, Саудия Арабистони Яманда қонуний ҳукуматни тиклаш мақсадида исёнчиларга қарши ҳарбий амалиётларга киришди. Кўп ўтмасдан Саудия Арабистони бошчилишидаги коалицияга Баҳрайн, Қатар, Кувайт, БАА, Иордания, Марокаш, Миср ва Судан ҳам кирди.

Ямандаги қуролли тўқнашувнинг бир томонида “Ансор Аллоҳ” шиалар ҳаракатидан исёнчи хусийчилар ва собиқ президент Салоҳга мойил бўлган армиянинг бир қисми, бошқа томонда Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалиция кучлари қўллаб-қувватлаётган, мамлакатдан чиқиб кетган Абд Раббо Мансур Ҳодийнинг қўшинлари иштирок этмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, тўқнашувлар қурбонлари 5 мингдан ошиб кетган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар