Англиядаги тўртинчи дивизион жамоаси "мўъжиза кўрсатди"

Спорт 18 Ноябрь 2015 15354

"Карлайл Юнайтед" Англия шимоли-ғарбидаги жамоа. Бу жамоа Камбрия графлигида мавжуд бўлган ягона профессионал клуб ҳисобланади. Камбрияликларда шу вақтгача тўртинчи дивизионда футбол жамоалари борлиги билан фахрланиб юришарди. Энди уларда фахрланиш учун арзигулик бошқа сабаб пайдо бўлди.

14-15 ноябрь кунларида графликда жуда қаттиқ жала қуйди. 2 кун ичида бутун ойга етгулик ёмғир ёғди. Натижада бу ёмғирлар туфайли "Карлайл Юнайтед"нинг уй стадиони бўлмиш "Брантон Парк" сувга тўлди. Шундай тасаввурлар ҳосил бўлдики, яқин вақтлар ичида "уммонга айланган" бу стадионда ғаввослар кийимисиз ҳаракатланиш мумкин эмасдек эди.

Лекин сувга тўлган бу стадион бир кун ичида навбатдаги ўйинга тайёр ҳолга келтирилди.
Бунга жамоа ходимларининг барчаси ва замонавий техникалар шу ишга сафарбар қилиниши орқали эришилган.

 

Жамоанинг расмий твиттерида бу жараён батафсил ёритиб борилган.

"Карлайл Юнайтед" жамоаси ёшлари 17 ноябрь куни Англия лигаси кубоги доирасида "Донкастер"га қарши ўйинни айнан шу майдонда ўтказди ва ғалаба қозонди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4231 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5081 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20747 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49701 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3760 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2223 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4150 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2371 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3570 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3659 Технология
Кўпроқ янгиликлар