Ядроли қувват қурилмасига эга USS Harry S. Truman авиаташувчиси ИШИД террористларига қарши курашда иштирок этиш учун Яқин Шарқ томон ҳаракатланмоқда, дея хабар берди Defence News.

Кема Форс кўрфазига декабрь ойининг ўрталарида кириб боради. Айни пайтда амалдорлар авиаташувчининг жангариларга зарбалар бериш учун Ўрта Ер денгизи шарқига жойлаштирилиши масаласини муҳокама қилмоқда.

Пентагондаги ахборот манбасининг маълум қилишича, кема минтақада бир неча кун қолиши мумкин.