АҚШ ва РФ террор устидан ғалаба қозониш учун ўз ҳаракатларини бирлаштириши лозим. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниел Розенблум Ашхободдаги элчихонада ташкил қилинган брифингда айтиб ўтди.

РИА Новости мухбирининг Франциядаги терактлар борасидаги саволига жавоб бераркан, дипломат Сурия масаласида АҚШ ва Россия ўртасида доимий мулоқот кетаётганини, бунда АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровлар фаоллик кўрсатаётганини таъкидлаб ўтди.

Розенблумнинг ишонтиришича, Вашингтон террорчиликка қарши кураш масаласида Россия ва АҚШ умумий манфаатларга эга эканлигини айтиб келмоқда, бу борада мамлакатлар фикрлари бир-бирига мос келади.