Сурия президенти Башар Асад Франциянинг Valeurs Actuelles нашри бош муҳаррири Ив де Кердрел Парижда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларига муносабат билдирди. Суҳбат Дамашқда бўлиб ўтди.

“Қўрқинчли воқеалар содир бўлди, - таъкидлади у. – Франция террорчиликка қарши Қатар ва Саудия билан иттифоқликда кураша олмайди”.
Шунингдек, Асад унинг президентлик мансабидан кеткизишни истаётган Ғарб сиёсатчиларига ҳам, фурсатдан фойдаланиб, жавоб берди.

“Менинг кетишим ҳақидаги масала халқаро конференцияларда кўтарилмаслиги керак, - деди у. – Менинг кетишим масаласининг ечими фақатгина Сурия халқи иродасига боғлиқ. Сурияни йўқ қилишни истаганлар аслида минтақадаги охирги дунёвий давлатни йўқ қилмоқчи. Секуляризм бизнинг ўзлигимиздир. Бу Яқин Шарқ учун муҳим”.

Бундан ташқари, Асад Ғарбни Туркияда бўлаётган воқеаларга эътиборсизликда айблади: “Туркия ан-Нусра ва ИШИДни қўллаб-қувватламоқда, сизларга миллионлаб қочқинларни юбормоқда. Сиз Эрдўғаннинг яширин мотивларига эътибор беришингиз лозим. Мен дунёнинг аҳволига қарарканман, Путин христиан цивилизациясининг биз ишонишимиз мумкин бўлган ягона ҳимоячиси, деб ўйлаб қоламан”.