Яқин кунларда ўзининг яккахон концерт дастурини мухлисларга хавола этишга тайёргарлик кўраётган Ботир Қодиров “Сабрнинг фарзандиман” деб номланган автобиографик асар устида ҳам иш олиб бормоқда.

Ҳаммуаллифликда тайёрланаётган мазкур китобда асосан Ботир Қодировнинг болалик ва ўсмирлик йиллари, марҳум онаси билан боғлиқ воқеалар тасвирланган. Шунингдек, унда хонанданинг шахсий ҳаётига оид ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган маълумотлар, болалик ва ўсмирлик вақтида тушган суратлари чоп қилинган.

100 бетли китоб санъаткорнинг яккахон концерти арафасида мухлисларга тақдим этилиши кутилмоқда.