Буюк Британия Россияга янги элчи тайинлади

Жаҳон 18 Ноябрь 2015 1101

Буюк Британия бирлашган қироллиги Россияга янги элчисини жўнатади. Бу ҳақда қироллик Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар қилинган.

"Доктор Лори Бристоу ҳазрати олияларининг (Елизавета Иккинчи - кун.уз изоҳи) Россия Федерациясидаги янги элчиси деб тайинланди. Шу вақтгача Британиянинг Москвадаги элчиси сифатида фаолият кўрсатган сэр Тим Барроу эса бошқа дипломатик вазифани бажаришга киришган. Доктор Бристоу ўзининг янги лавозимида 2016 йилнинг 1 январидан ишлай бошлайди", дейилади хабарда.

Лори Бристоу бу вақтгача Буюк Британия ТИВнинг миллий хавфсизлик бўлими раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.

Кўпроқ янгиликлар