Америкалик таниқли актёр Шарли Шин ўзининг ОИВга чалинганини сўзлаб берганидан сўнг бир куннинг ўзида энг камида олти аёл унга нисбатан даъво аризаси билан юристларга мурожаат қилди, дея хабар бермоқда TMZ.

Лос-Анжелесдаги таниқли адвокатлардан бирининг сўзларига кўра, унинг ўзига олти нафар аёл мурожаат қилган, яна тўрт нафари яқин кунларда у билан учрашишни режалаштирган. Аёлларнинг айтишича, ўтган ойда ҳимояланган ва ҳимояланмаган ҳолатда актёр билан жинсий муносабатда бўлишган, актёр эса ОИВга чалинганини улардан яширган.

Айрим маълумотларга кўра, актёр шу вақтга қадар 5 минг нафарга яқин жинсий шериклар билан муносабатда бўлган.

Шарли Шиннинг ўзи касаллиги тўғрисида тўрт йил муқаддам хабар топган.