Екатеринбурглик 2014 йил декабрда сотиб олган, бзузилган iPhone смартфони учун суд орқали Apple’дан АҚШ доллари курсининг ўсиши натижасида нархдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда пул ундира олди, деб хабар бермоқда Е1.RU портали.

Даъво берувчи смартфонни Apрle Store’да бир йил аввал сотиб олган. iPhone 6 уч ой меъёрда ишлагандан кейин осилиб, ўчиб қола бошлаган ва охир-оқибат умуман ўчиб қолган. Хизмат кўрсатиш марказида қурилманинг носозлигини тан олишган. Харидор янги модель сотиб олиш учун пулларнинг қайтирилиб берилишин талаб қилди.

Россия қонунчилигига кўра, Apple телефоннинг нархидаги пулни 17 минг фарқ билан тўлаши керак эди, бироқ бу компанияни қониқтирмади. Натижада Екатеринбургнинг Киров туман суди телефоннинг дастлабки нархи, янги ва эски нарх ўртасидаги фарқ, жаримани тўлашни белгилади. Ундириладиган пул қиймати 113 минг рублдан ошиқроқни ташкил қилган.