Эйфель минорасига бомба қўйилгани ҳақидаги телефон қўнғироғидан сўнг, у ҳарбийлар томонидан қуршаб олинди, деб хабар бермоқда CNN.

Минора атрофи ўраб олинган. Эйфель минорасини ташриф буюрувчилар учун очиб қўйиш режалаштирилган эди. У бундан олдин хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпиб қўйилганди.
Айрим ОАВнинг маълум қилишича, минора жойлашган туманда отишма овозлари эшитилган.