Фарғона руҳий касалликлар шифохонасининг наркология бўлимида санитар бўлиб ишлаган, Кокилон қишлоғида истиқомат қилувчи Муҳаммаджон Ражабов гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, у, ўзи наркодиспансерда ишлашига қарамай, нашага ружу қўйган. Ўзидан ортган гиёҳвандлик моддаларини эса сотиб келган. Ҳатто бир неча маротаба диспансер даволанувчиларини ҳам “таъминлаган”.

Унинг уйида ўтказилган тинтув чоғида 14та қоғоз парчасига қадоқлаб яшириб қўйилган наша топилди.