Франция нега НАТОдан ёрдам сўрамади? Fiscal Times бунинг уч сабабини айтди

Жаҳон 18 Ноябрь 2015 10326

Париждаги терактлардан сўнг Франция президенти Франсуа Олланд унинг мамлакатига қарши уруш акти содир этилганини айтди, аммо НАТО кодексининг бешинчи моддасидан фойдаланиб, альянс кучларини жалб қилишни лозим топмади. Fiscal Times нашри бунининг сабабларига қизиқиб кўрди.

НАТО кодексининг бешинчи моддасига кўра, альянс таркибидаги давлатга ҳужум бутун альянсга ҳужум сифатида баҳоланади, ва ҳар бир аъзо давлат ҳужумга учраган томонга ҳарбий йўл билан ёрдам бериши шарт бўлади.

Аммо бу моддани фаоллаштириш ўрнига Олланда ЕИга мурожаат қилиб, Лиссабон келишувларининг 42/7-моддасини ишга туширди. Модда ЕИ давлатларидан бирига ҳужум уюштирилганида бошқалар уни қўллашини назарда тутади.

Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, Олланд НАТОга мурожаат қилмаганининг уч сабаби бор.

Биринчидан, ИШИДга қатъий қаршилик кўрсатишга қарор қилган Франция Россия ва шахсан Владимир Путин билан яқинлаша бошлайди. Илгарироқ Россия Раққада Франция авиациясига кўмакка келиб, ИШИД позицияларини ўққа тутган эди.

Россия ёрдамидан умидвор бўлган Олланд НАТОни ИШИДга қарши курашга жалб қилишдан олдин жиддий ўйлаб кўради, деб ёзади нашр.

Иккинчидан эса, Хофстр университети (АҚШ) профессори Жулиан Кунинг фикрича, Франция, АҚШ сингари, кўпдан буён ИШИДга қарши ҳарбий куч қўлламоқда ва бунда НАТОнинг аралашувига ҳожат йўқ.

Ниҳоят, АҚШ НАТОнинг Сурия бўйича янги резолюциясини қўлламаслиги мумкин. Бунда Вашингтон Парижни бешинчи моддага мурожаат қилиш фикридан қайтаришга уриниб кўриши мумкин, негаки у Сурия ихтилофи ИШИДга қарши тўлақонли уруш деб қабул қилинишини истамайди.

Кўпроқ янгиликлар