17 ноябрь куни қўшни давлат Қирғизистонда содир бўлган зилзила Тошкент шаҳрида аксланди. Бу зилзила маркази Қирғизистонда бўлиб, зилзила ўчоғи Тошкент шаҳридан 306 км шарқда жойлашгани маълум қилинди.

«Тошкент» сейсмология станцияси берган сўнгги маълумотга кўра, зилзила Тошкент вақти билан 22:29 да Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳри яқинида содир бўлган. У ерда зилзила кучи 5,7 магнитудага тенг бўлган. Тошкентда эса Рихтер шкаласи бўйича 2,5—3 балли ер силкиниши қайд этилган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, шу куни Андижонда 4 балли, Фарғона ва Наманганда 3 балли зилзила кузатилган. Сирдарё вилоятида сезилган зилзила кучи эса 2 баллни ташкил этган.