Германиядаги Қуйи Саксония ери ИИВ раҳбари Борис Писториус Ганновердаги стадион яқинидан бомба ўрнатилган автомобил аниқлангани ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда Kreiszeitung хабар тарқатди.

Қайд этилишича, бу вазият бўйича ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

Бироз олдинроқ, Ганновердаги стадион яқинида шубҳали буюм аниқлангани учун, Германия ва Голландия ўртасида ўтказилиши белгиланган ўртоқлик учрашуви бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.