GQ эркаклар журналига интервью берган АҚШ президенти Барак Обама келгуси сайловларда миллиардер Дональд Трампга рақобатлик қилишдан хурсан бўлишини, бироқ қонун кетма-кет учинчи муддатга мазкур лавозимга кириша олмаслигини айтиб ўтди.

“Трампга қарши кампанияда иштирок этиш мени қувонтирар эди. Жуда қувноқ бўлар эди”, - дея жавоб берди Обама шу ҳақдаги саволга.
Ундан, шунингдек, оммабоп “Тахтлар ўйини” сериалидаги қайси қаҳрамонни Трамп билан солиштириши ҳақида ҳам сўрашди.
“Ўйлайманки, уларнинг бирортаси ҳам бундай даражага чиқа олмаган”, - дея ҳазиллашди президент.

Интервьюда Обама ўз оиласи, баскетбол ва соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонун кучга кирганидан сўнг сигаретни ташлаши тўғрисида сўзлаб берди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, президентлик лавозимидан кетганидан сўнг йўқотиши мумкин бўлган асосий нарса истаган вақтда хоҳлаган томонга учиш қулай бўлган Air Force One самолётидан фойдаланиш имкония эканини айтиб ўтди.