Иордания қироли ИШИДни Учинчи жаҳон урушини бошлаб берганликда айблади

Жаҳон 18 Ноябрь 2015 4730

Иордания қироли Абдалла II ИШИД террористларини бутун инсониятга қарши қаратилган Учинчи жаҳон урушини бошлаганликда айблаб, дунё ҳамжамиятини мазкур таҳдидга қарши кучларни бирлаштиришга чақирди, дея хабар берди AFP.

“Биз инсониятга қарши қаратилган Учинчи жаҳон уруши билан тўқнаш келмоқдамиз ва бу бизни ҳозирдан бирлаштирмоқда”, - деди Абдалла II ўзининг Косовога уюштирган ташрифи арафасида. Қирол ИШИД жангариларини инсонийликдан воз кечган “ёввойи босмачилар” деб атади.

Унинг фикрича, ИШИДга қарши кураш “ислом ичидаги уруш” бўлиб, бу жанг мусулмонни ўтакетган мутаассибларга айлантириш истагида бўлганларни йўқ қилишга қаратилган.
“Биз тез ва қатъий ҳаракат қилиб, Яқин Шарқ, Африка, Осиё ёки Европадаги қитъалараро таҳдидни йўқ қилишимиз керак”, - деди у.

Кўпроқ янгиликлар