ИШИД ўзининг интернетдаги манзилларида яна бир видеолавҳани жойлаштирди. Бу видеода жангарилар Париждаги терактлардан кейин хурсандчилик қилишгани ва келгусида янада асоратли қирғинбаротлар уюштириш билан таҳдид қилишгани кўрсатилган.

The Independent нашрида ёзилишича, бу видеоролик 2 нафар жангари томонидан ишланган. Улар француз тилида ўзларининг айни вақтда (Париж терактларидан кейин - кун.уз изоҳи) қандай ҳиссиётлар оғушида эканликлари ҳақида гапиришади.

Роликда шунингдек, Париждаги қонли воқеалар: отишмалар ва "Батаклан фожиаси" тасвирлари ўрин олган.

Қайд этилишича, ушбу роликда терактлардан кейинги кунда Республика майдонида навбатдаги портлаш ҳақидаги хабардан (Кейинчалик одамларда ваҳима уйғотган бу хабар петарда овози туфайли келиб чиққани маълум бўлди) кейин одамларнинг тўрт тарафга югуриши ҳолати ҳам акс этган.

Бироз олдинроқ, Франция президенти Франсуа Олланд Россия ҳамда АҚШ билан ҳамкорликда ИШИДга қарши катта коалиция тузилиши ҳақида айтгани хабар қилинганди.