Россия либерал-демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский “Русская служба новостей” радиостанцияси эфирида қўлга тушган террорчиларни катакли музейларга жойлаштиришни таклиф қилди.

“Агар уларни катакли музейларда сақланса, мактаб ўқувчиларини олиб келиб, мана буниси бунчадир одамни ўлдирди, теракт содир этди, деб кўрсатса бўлади. Улар инсонларнинг нафратларини кўра билишлари учун, қариндошлари уларнинг азобларини кўришлари учун.

Шунда қўшни оила ўйлаб кўради – балки унинг уйида ҳам террорчи улғаётгандир”, - деди у.
Жириновскийнинг фикрича, жангариларни ҳатто катаклари билан бирга мамлакат бўйлаб айлантириш ва барчага кўрсатиш мумкин бўлади.