Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Британия қуролли кучларининг Суриядаги ҳар қандай ҳарбий операцияси БМТ Хавфсизлик кенгаши тегишли рухсат бермаса ҳам қонуний кўринишда бўлишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

“Бизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатимиз қонуний бўлади ва шунинг билан бирга фуқароларимиз ҳамда мамлакатимизни ҳимоя этишда ёрдам беради”, — деб таъкидлаб ўтган у Британия парламентида чиқиши чоғида.

Бош вазир бундай вазиятларда Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг тўла қўллаб-қувватлашини афзал, деб билишини таъкидлаб ўтган.