Киев полициясига Киевдаги барча McDonald's ресторанлари миналаштирилгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар бермоқда “112 Украина” телеканали.

“Барчаси 3 соат аввал номаълум шахс полицияга телефон қилиб, Боршаговкадаги ресторан миналаштирилганини, бир соатдан кейин “Черниговская” ва “Гидропарк” метро станциялари ҳам миналаштирилганини маълум қилган. Киев метрополитени матбуот хизматида айтилишича, станцияларда қидирувлар ўтказилган ва ҳеч қандай шубҳали буюмлар топилмаган. Метро ишчи тартибда ишламоқда”, деб маълум қилди телеканал мухбири.

Шаҳарнинг турли туманларидан McDonald's’дан одамлар эвакуация қилинаётгани ҳақидаги хабарлар тушмоқда. Ҳаммаси бўлиб шаҳарда ушбу ресторанлар тармоғининг 20 тага яқин шохобчаси мавжуд.