Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 18 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Миср А321 самолёти ҳалокатида ҳеч қандай жиноят изи йўқлигини маълум қилди>>

Миср текширувлар натижасида А321 ҳалокатида ҳеч бир жиноят изи йўқлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Эйфель минораси портлаш хавфи борлиги сабаб ҳарбийлар томонидан қуршаб олинди>>

Эйфель минорасига бомба қўйилгани ҳақидаги телефон қўнғироғидан сўнг, у ҳарбийлар томонидан қуршаб олинди, деб хабар бермоқда CNN.

Норвегия полицияси 1,5 минг қочқинни “йўқотиб” қўйди>>

Норвегия полициясига мамлакатдаги қочқинлар жойлашган марказдан 1,5 минг нафар кишининг қаёққа “йўқолгани” номаълум бўлиб турибди.

Башар Асад: Франция террорчиликка қарши Қатар ва Саудия билан иттифоқликда кураша олмайди>>

Сурия президенти Башар Асад Франциянинг Valeurs Actuelles нашри бош муҳаррири Ив де Кердрел Парижда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларига муносабат билдирди. Суҳбат Дамашқда бўлиб ўтди.

Франция Сурияда ИШИД марраларига янги зарбаларни берди>>

Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан самолётлар Суриянинг Раққа шаҳридаги ИШИД объектларига қарата янги авиазарбалар туркумини йўллаганини маълум қилди, дея хабар бермоқда BFMTV телеканали.

ОАВ: A321 самолётида бомба йўловчи ўриндиғи остига жойлаштирилган бўлиши мумкин>>

Синай ярим оролида авиаҳалокатга учраган самолёт юкхонада эмас, балки йўловчилар салонида қўйилган бомбадан портлаган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда “Коммерсантъ”.

Обама: Россия Асадни қўллашдан ИШИДга қарши курашга ўтиши лозим>>

АҚШ президенти Барак Обама Россия тез орада Сурия президенти Башар Асадни “кўр-кўрона” қўллаб-қувватлашдан кўра ИШИДга қарши курашга жиддий эътибор беришини чин дилдан исташини тан олди.

AP Париж терактида ҳалок бўлганларнинг рўйхатини эълон қилди>>

Associated Press агентлиги Париж терактида ҳалок бўлганларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхатини эълон қилди.

Париждаги аксилтеррор амалиёти вақтида аёл террорчи ўзини портлатиб юборди>>

Париж шимолидаги Сен-Дени туманида Франция махсус хизматлари томонидан ўтказилган аксилтеррор амалиёти вақтида қўлга тушишни истамаган аёл террорчи ўзини портлатиб юборишга улгурган.

ОАВ: АҚШ Ироқдан нефть сотиб олиш ҳажмини икки баробарга оширди>>

АҚШ 2015 йилнинг август-октябрь ойларида Ироқ нефти импорти ҳажмини икки баробарга ошириб, кунига 521 минг баррелга қадар етказди. Бу ҳақда CNN телеканали 17 ноябрь куни эълон қилди.

Террорчилар Парижда яна бир теракт уюштиришни режалаштиргани маълум бўлди>>

Полициячилар томонидан Парижнинг Сен-Дени туманида қамал қилинган террорчилар гуруҳи Франция пойтахти яна бир йирик теракт содир қилишни режалаштиришганди. Бу ҳақда RTL телеканали хабар тарқатган.

АҚШ ва Россия Антарктидадан ядровий бомба материалларини олиб чиқди>>

АҚШ ва Россия Антарктидадан ядровий бомба ясаш учун қўлланиши мумкин бўлган, ҳеч ким томонидан ҳимоя қилинмаётган радиофаол унсурларга эга ускуналарни эвакуация қилди. 

Париж терактида қурбон бўлганларнинг барчасининг шахси аниқланди>>

Франция ҳукумати Париж терактида ҳалок бўлганларнинг барчаси шахси аниқлангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Foresight News нашри мухбири ўз твиттери орқали хабар берган.

Ливан ТИВ: Байрут террорчиликка қарши курашда Россия ёрдамидан фойдаланиши мумкин>>

Ливан ташқи ишлар вазири Жебран Басилнинг қайд этишича, Байрутда террорчиликка қарши курашишда Россиядан ёрдам олиниши мумкинлигини инкор қилмади, дея хабар бермоқда ТАСС.

ФИФА Блаттер ва Платинининг апелляцион мурожаатини инобатга олмади>>

ФИФА Апелляция қўмитаси ташкилот президенти Йозеф Блаттер ва УЕФА президенти Мишел Платинига нисбатан белгиланган жазо муддати бўйича берилган шикоятларни рад этди, дея хабар берилади ФИФА пресс-релизида.

Месси «Реал»га қарши ўйинда қатнашади ва аdidas`нинг янги бутсасини реклама қилади>>

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши кечадиган "Эл класико" баҳсида майдонга тушади ва аdidas фирмасининг янги бутсасини реклама қилади. Бу ҳақида adidas компаниясига асосланиб, Sport нашри хабар тарқатган.

Туркиялик мухлислар Грецияга қарши ўйин арафасида 1 дақиқалик сукут ўрнига ҳуштакбозлик қилишди>>

УЕФА ҳомийлигидаги ўйинларда Париж теракти қурбонлари хотирасига ҳурмат сифатида 1 дақиқалик сукут сақланишига келишиб олинганди.