KUN.UZ дайжести: 18 ноябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жаҳон 18 Ноябрь 2015 4961

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 18 ноябр куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

NYT: мижозининг севгилисини тирилтириб бераман, деб 550 минг долларини олган экстрасенс фирибгарликда айбланди>>

Нью-йорклик экстрасенс ўз мижозининг севгилисига қайта жон бағишлашга ваъда бериб, унинг 550 минг долларини ўзлаштиргани сабабли фирибгарликда айбдор деб топилди, дея ёзмоқда The New York Times газетаси.

Lego ҳимоя шиппакларини тақдим этди>>

Lego компанияси конструктор деталларини босиб олишга қарши “анти-Lego” шиппакларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Metro хабар бермоқда.

Британияда яшовчи эр-хотин дунёдаги энг кекса жуфтлик сифатида эътироф этилди>>

Британиялик эр-хотин Жорж Кирби ва Дорин Лаки дунёдаги энг кекса жуфтлик номини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Metro.

Эгасини ёнғиндан қутқариб қолган мушук Швецияда йил қаҳрамони деб топилди

Ўз эгасини ёнғиндан қутқариб қолган Налле лақабли мушук Швециянинг йил қаҳрамони, деб топилди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.

Қозоғистонликлар 2016 йилда деярли йилнинг учдан бир қисми давомида дам олишади

2016 йилнинг биринчи ойида Янги йил ва православ Рождествоси нишонланиши муносабати билан қозоғистонликлар 13 кун дам олишади. 

Ўзбекистонда экспортбоп қовунлар тайёрлаш йўлга қўйилди

Урганч туманининг Бекобод қишлоғида чет эл инвестицияси иштирокида “Хоразм қовунлари” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. 

Телефондан фойдаланмасдан селфига тушиш имконини берувчи ойна яратилди>>

АҚШнинг Smart Ltd компанияси мобиль телефон ёки фотоаппаратдан фойдаланмасдан селфи олиш имконини берувчи ойна яратди, деб хабар бермоқда The Mirror нашри.

Barbie рекламасида биринчи марта ўғил бола суратга тушди>>

Mattel компаниясининг Barbie қўғирчоқлари рекламасида илк маротаба ўғил бола тасвирга тушди, дея хабар бермоқда Mashable.

2 нафар голландиялик тиббиёт ходимлари қиёфасида 1,6 млрд фунтлик наркотик ташиётганида қўлга тушди>>

Тез тиббий ёрдам учун ишлатиладиган машина кўринишидаги сохта автомобил ёрдамида икки нафар голландиялик Буюк Британия ҳудудига 1,6 млрд фунтлик героин ва кокаин моддаларини олиб кирмоқчи бўлган, дея хабар бермоқда The Guardian.

Англиядаги тўртинчи дивизион жамоаси "мўъжиза кўрсатди">>

"Карлайл Юнайтед" Англия шимоли-ғарбидаги жамоа. Бу жамоа Камбрия графлигида мавжуд бўлган ягона профессионал клуб ҳисобланади. Камбрияликларда шу вақтгача тўртинчи дивизионда футбол жамоалари борлиги билан фахрланиб юришарди. 

Метрода мусулмон аёлни ҳимоя қилган британиялик эркак интернетда ном қозонди>>

Лондонлик Эшли Поуис ўз хатти-ҳаракатлари билан интернет фойдаланувчиларининг меҳрини қозонди. У метро бекатида ёш мусулмон аёлни агрессив кайфиятдаги бир йўловчидан ҳимоя қилди.

Шоҳжаҳон Жўраев 80- йиллар хитини янгича талқинда ижро этди>>

Ўтган асрнинг 80- йилларида хитга айланган тароналардан бири – “Чекка бир қишлоқ” қўшиғи Шоҳжаҳон Жўраев томонидан янгича талқинда ижро этилди. Мазкур таронанинг шеъри ва мусиқаси Ҳалимжон Жўраевга тегишли.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар