Сурия бўйича Вена келишувлари Башар Асаднинг президентлик сайловларида иштирок этишини истисно қилмайди. Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди.

“Президент Асаднинг у ёки бу сиёсий жараёндаги иштирокини истисно қиладиган бирорта ҳам келишувга эришилмаган эди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
“Кимдир нимададир иштирок этмасликка кўнди, дейиш мутлақо нотўғридир”, - тушунтирди дипломат.