Ливан ташқи ишлар вазири Жебран Басилнинг қайд этишича, Байрутда террорчиликка қарши курашишда Россиядан ёрдам олиниши мумкинлигини инкор қилмади, дея хабар бермоқда ТАСС.

«Мен бу ерда ҳамма Россия ва Ливан учун суверен қарор эканлигини англаб турибмиз. Ливан Россиядан бу борада ёрдам ҳам олиши мумкин», — дея таъкидлади Басил Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар якунида.

Ўз навбатида Лавров ҳозирча бундай мурожаат бўлмаганини таъкидлаб ўтди.

«Бундай мурожаат бўлгани йўқ, шундай экан ҳозир ҳеч нарса кўриб чиқилмайди. Ливан ўзининг хавфсизлиги йўлида энг мақбул йўлни танлаши учун тўла ҳақли», — дея таъкидлади Лавров.

Шунингдек Лавровнинг таъкидлашича, Россия ва Ливан террорчилик таҳдидларини бартараф қилиш бўйича ўз позицияларини мувофиқ тарзда олиб бориши лозим.