Месси «Реал»га қарши ўйинда қатнашади ва аdidas`нинг янги бутсасини реклама қилади

Спорт 18 Ноябрь 2015 2486

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши кечадиган "Эл класико" баҳсида майдонга тушади ва аdidas фирмасининг янги бутсасини реклама қилади. Бу ҳақида adidas компаниясига асосланиб, Sport нашри хабар тарқатган.

Айнан шу ўйинда Месси машҳур Германия аdidas корхонасининг Messi15 номли бутсасида майдонга тушади.

Хабарда айтилишича, сўнгги машғулотлар шуни кўрсатадики, аргентиналик футболчи жароҳатидан тўла фориғ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Месси сентябрь ойида, Испания чемпионатининг 6-турида "Лас-Пальмас"га қарши ўйинда жароҳат олган ва 2 ойга сафдан чиққанди.

Ла лиганинг 12-тури доирасидаги "Эл класико" баҳси 21 ноябрь куни "Реал" майдонида бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар