Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Silk Road Insurance акциядорлик жамияти суғурта компанияси лицензиясининг амал қилиши тугатилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида хабар қилинди.

Хабарда келтиришича, “Silk Road Insurance” акциядорлик жамияти суғурта компаниясининг аризага асосан унга берилган 2014 йил 25 июлдаги серияси СФ 00195-рақамли лицензиянинг амал қилиши 2015 йил 3 ноябрдан тугатилди.

Silk Road Insurance маълумотига кўра, компания фаолият йўналишини ўзгартирмоқда. Компания эндиликда сармовий фаолият билан шуғулланишни режалаштирган.
Silk Road Insurance компаниясига 1991 йилнинг 28 ноябрида асос солинган бўлиб, устав капитали 4,167 миллиард сўмни ташкил этади.