Москва вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари терактлар ҳақидаги 26 қўнғироқни амалга оширган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда “Москва” янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.

“42 ёшли фуқаро ўз хонадонида қўлга олинди, - дейилади хабарномада. – у 2015 йил октябридан ноябригача 26 марта полицияга терактлар ҳақида қўнғироқ қилган. Тинтув чоғида ёлғон хабарлар бериш учун қўлланган телефонлар ва SIM-карталар топилди”.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.