Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳозирча унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган одамни топа олмаганини тан олди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

“Ўзингга ўринбосар қидирсанг, атрофда ҳамма нарса босилганини кўрасан. Ҳеч ким йўқ, бир ўзим. Сизда бошқа ҳеч ким йўқ, шунинг учун мени маҳкам ушланг”, - деди у ҳукуматнинг Остонада ўтган кенгайтирилган йиғилишида.
Шунингдек, ундан кейинги одам “янада ёмонроқ” бўлишини тахмин қилди.