Норвегия полициясига мамлакатдаги қочқинлар жойлашган марказдан 1,5 минг нафар кишининг қаёққа “йўқолгани” номаълум бўлиб турибди. Verdens Gang газетасининг сешанба кунги сонида маълум қилинишича, ғойиб бўлганлар орасидан минг нафари Норвегия ҳукуматидан рад жавобини олишган, аммо муддат ўтсада мамлакатни тарк этишмаган эди.

Яна 250 нафар киши уларнинг ҳужжати Норвегия иммиграция бўйича миллий бошқармасида кўриб чиқилаётган пайт полициядан беркинишни афзал билишган.
Бошқарма журналисти Хокон Фенстаднинг айтишича, айни дамда мамлакатга келган қочқинлар фақат улар учун ажратилган текин марказларда яшасин, деган қонун мавжуд эмас. Муҳожирлар истаган ерларида истиқомат қилишлари керак.

Фақат улар кейинчалик бирор кор-ҳол чиқмаслиги учун ўз турар-жойлари ҳақида полицияни огоҳлантириб қўйишлари лозим. Журналистнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта 27,5 минг ана шундай “тарк этувчилар” рўйхатдан ўтган.