ОАВ: “Реал” футболчилари Бенитесдан “Барселона” билан ўйинда ҳимоявий тактика танламасликни сўрашмоқчи

Спорт 18 Ноябрь 2015 1736

“Реал” футболчилари ўз мураббийлари Рафаэль Бенитес билан Испания Примерасининг навбатдаги турида “Барселона”га қарши ўтказиладиган учрашув тактикасини муҳокама қилиб олишади.

Radio Marca нашрида ёзилишича, футболчилар Бенитесни одатий тактик схемадан воз кечиш ва каталонияликлар билан баҳсда ҳужумкор услубда ўйнашга кўндиришмоқчи.

"Қироллик клуби" футболчиларининг фикрича, "Барселона"га қарши баҳсда ҳимоявий ўйин кўрсатиб бўлмайди. Жамоа етакчилари Серхио Рамос, Марсело ва Криштиану Роналду бу борада Бенитес билан суҳбатлашишди. Улар Бенитесни бошқа ўйин танлашга мажбур қилмоқчи эмас, балки маслаҳат бериш ниятида", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Барселона” учрашуви 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар