Туркияда бўлиб ўтган “Кучли йигирмалик” саммити АҚШ ва РФ ўртасидаги муносабатларда муҳим бурилиш ясади. Эндиликда улар қарама-қаршиликдан ўзаро ҳамкорлик йўлига ўтишлари аниқ бўлмоқда. CNN компанияси таҳлилчиларининг фикрича, А321 ҳалокати маълум маънода уларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштирди.

Эслатиб ўтилишича, Россия самолётининг ҳалокати учун ИШИД гуруҳи жавобгарликни ўз зиммасига олди. Сешанба куни Москва ҳам бунинг теракт бўлганини тасдиқлади. Шундан сўнг Россия авиацияси ростанам ИШИД позицияларига зарба бераётгани аниқ бўлди.

“АҚШ ва Россия ўртасидаги баъзан кескинлашиб кетадиган муносабатлар ҳозир илимоқда, антагонизм умумий манфаатларга йўл бермоқда”, - хулоса қилди журналист.