ОАВ: ИШИД пулни қаердан оляпти?

Жамият 18 Ноябрь 2015 28712

Маълумки, ИШИД айни пайтда Буюк Британияга тенг ҳудудларни назорат остига олди. Сурия ва Ироқда у кенг миқёсли урушни бир неча йилдан буён олиб бормоқда. Назорати остидаги ерларни бу гуруҳ “халифалик” деб номламоқда. Шу билан бирга, ИШИД давлат эмас, балки ҳарбий гуруҳ деб ҳисобланади.

Бу гуруҳ маблағни қаердан олаётгани билан журналистлар қизиқиб кўришди.
Айтилишича, гуруҳ бюджетини шакллантириш хайр-эҳсонлар муҳим ўрин тутади. Даставвал Саудия Арабистони ва Қатардан чиққан бойлар гуруҳ фаолиятини қўллаб-қувватлаб турган. Улар ИШИДни Башар Асадга қарши кураш ҳамда Сурия суннийларини асраш йўлида пул билан таъминлашган.

Бугунги кунда эса гуруҳ нефть ёрдамида ўзини молиялаштирадиган даражага етди. Америкалик экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 2014 йили гуруҳ ҳар ҳафта нефть экспортидан бир неча млн доллар ишлаб топган, йил охирида эса умумий кўрсаткич 100 млн долларни ташкил қилган. Бу нефть контрабанда йўллари билан Туркия ва Эрон орқали Сурия ҳукуматига сотилган.
Бугунги кунда ИШИДнинг нефть омборлари авиазарбаларга учраётгани боис бу даромад манбаи бироз тушкунликда.

Бундан ташқари, жангарилар одам олиб қочишдан ҳам даромад олишади. 2014 йилда ўғирланган одамлар учун тўланган товон пуллари гуруҳга 20 млн доллар келтирган.
ИШИД унининг назорати остидаги ҳудуддаги одамлардан талончилик ва тама йўли билан ҳар ой бир неча млн доллар олади. Бу ҳудудларда истиқомат қилувчи диний камчиликлар тегишли солиққа тортилади.

Шунингдек, ўғирланган қизлар ва аёлларни жинсий қулликка сотиш жангариларга мўмай даромад келтиради.

Кўпроқ янгиликлар