Ўзбекистонда 9 ой ичида йўлларни таъмирлаш ва қуриш учун 1,03 трлн сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди

Ўзбекистон 18 Ноябрь 2015 1402

Ўзбекистонда 2015 йилнинг 9 ой ичида 1,03 трлн сўмдан кўпроқ маблағга умумий фойдаланиш йўлларини қуриш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда фойдаланиш бўйича ишлар амалга оширилди. Сарфланган маблағ 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 32,4 фоиз кўпроқни ташкил қилган.

2015 йил учун мўлжалланган инвестицион дастурлар бўйича 141,6 км автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган. Шартномалар ва тасдиқланган режа бўйича 9 ой ичида 375,6 млрд сўмлик ишлар амалга оширилган ва 93,7 км йўл реконструкция қилинган.  

“Ўзавтойўл” компанияси корхоналари томонидан халқаро ва давлат аҳамиятидаги умумий фойдаланиш автомобиль йўллари ҳамда шаҳар кўчаларида 135,6 млрд сўмлик капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди, 63,3 км йўл таъмирланди.  

Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига қирувчи 42654 км автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва эксплуатацияси бўйича узлуксиз ишлар олиб борилди. 9 ой натижаларига кўра бу йўналишда 431,7 млрд сўм сарфланган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 26488 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 13799 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55031 Жамият
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 106 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Нега Нурсултон Назарбоев чет элга дам олишга бормайди?
21:29 3807 Жаҳон
Wal-Mart омбор-дирижаблни патентламоқда
Туркманистон яна Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
21:21 7622 Жамият
Бонд ҳақидаги янги фильмнинг ёвуз қаҳрамони бошқарадиган автомобиль номи маълум бўлди
Кўпроқ янгиликлар