Ўзбекистонда Россиядан экстремистик материаллар олиб киришга бўлган уриниш фош этилди

Ўзбекистон 18 Ноябрь 2015 4809

Фарғона вилояти суд органлари экстремизм, айирмачилик ва фундаментализм тарғиботига бағишланган материаллар контрабандасида айбланаётган Латиб Тошболтаев ва Соҳибулло Раҳматуллоевларга нисбата ўз ҳукмини ўқиди.
Суд ходимининг 12news.uz мухбирига хабар қилишича, Тошболтаев Фарғона халқаро аэропортида Красноярскдан келган рейс йўловчиларининг юкларини текшириш чоғида қўлга олинган.

2 Гб ли Smartbuy Micro SD чипи хотирасини текшириш чоғида унинг ичидан “Ўзбекистон ислом ҳаракати” экстремистик гуруҳи идеологларидан бири Абдували Мирзаевнинг чиқишлари қайд қилинган файллар топилган. Тергов давомида Тошболтаев буларни Иркутск вилоятида олганини, аммо уларда ёлғиз Қуръон оятлари бор деб ўйлаганини айтди.

Сўх вилоятилик 22 ёшли Раҳматуллоев эса Калуга вилоятида меҳнат муҳожирлигида эди. У ҳам ўша пайтда қўлга олиниб, унинг ёнидан топилган 2 Гб ли Micro SD картаси хотирасидан диний-экстремистик мазмундаги файллар топилган. Экспертиза хулосасига кўра, бу материаллар “Жиҳодчилар” экстремистик оқимига тегишлидир.
Суд ҳар икки судланувчини 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар