Бугун, 17 ноябрда Тошкент вақти билан 22:31 да Ўзбекистоннинг Қирғизистонга яқин ҳудудлари, жумладан Тошкент шаҳрида кучсиз зилзила қайд этилди. Охирги маълумотларга кўра, зилзила маркази Қирғизистоннинг Ўш туманида, Бишкекдан 191 километр узоқликда жойлашган бўлган. Марказдаги зилзила кучи 6,3 магнитудани ташкил қилган.

Тошкент сейсмологик маркази маълумотларига кўра, зилзиланинг Тошкентда қайд қилинган кучи 3 баллни ташкил қилган.