Бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетида “Амалиёт эътирофи- 2015” анъанавий анжумани бўлиб ўтди. Унда талабаларнинг ёзги амалиёт натижалари сарҳисоб қилиниб, намунали ижодий ишлар баҳоланди.

Танловга умумий ҳисобда 45 нафар талабадан 1042та иш келиб тушган бўлиб, уларнинг 25 нафари матбуотда, 9 нафари телевиденияда, 4 нафари радиода ва 5 нафари ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган wеб-сайтларда амалиёт ўтаган, 2 нафар талаба эса журналистика соҳасида изланиш олиб борган изланувчан ёшлардир.

Конференция доирасида 18 нафар энг яхши деб топилган ижодий ишлар диплом, рамзий статуэтка ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Чарос Омонова, ЎзДЖТУ талабаси