Париж теракти вақтида она ўз ўғлини сақлаб қолиш учун елкасини ўқларга тутиб берган

Жамият 18 Ноябрь 2015 9825

Париж терактининг энг қонли воқеалари рўй берган "Батаклан фожиаси" вақтида юз берган яна бир воқеа ҳақида сўзлаб берилди.

The Independent нашрига хабар беришларича, "Батаклан" театрига жангарилар бостириб кириб, одамларни ўққа тутишни бошлагач, театрга ўзининг 5 ёшли ўғли ва 61 ёшли онаси билан келган Эльза Дельплас қаҳрамонлик кўрсатган. У қирғин вақтида ўз ўғлини омон сақлаш учун елкаларини ўқлар ёмғирига тутиб берган.

5 ёшли Луи омон қолган, уни қутқаришга ҳаракат қилган онаси ва бувиси ҳалок бўлган.
"Эльза ва унинг онаси Патрисия "Батаклан фожиаси" вақтида ҳалок бўлишди. Луи қонга беланган онаси билан шифохонага борган", дея ҳикоя қилади Эльзанинг дугонаси Сихем Суи.

Унинг айтишича, Эльза ҳар қандай ёмон кунларда ҳам юзида табассум сақлаб қоладиган самимий ва оқкўнгил инсон эди.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Парижда содир этилган давомли терактлар туфайли 129 киши ҳалок бўлган, 352 киши жароҳатланган. Шифохонадагиларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар