Парижнинг Сен-Дени тумани ҳудудида ўтказилган аксилтеррор амалиёт давомида отишма бўлиб ўтди. Бу ҳақда Liberation нашри хабар тарқатди.

Махсус хизматларнинг маълум қилишича, бу отишма вақтида бир неча киши жароҳат олган.

Қайд этилишича, бу аксилтеррор амалиёти 13 ноябрь куни амалга оширилган терактларга алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Парижда содир этилган давомли терактлар туфайли 129 киши ҳалок бўлган, 352 киши жароҳатланган. Шифохонадагиларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.