Париж шаҳри шимолидаги Сен-Дени туманида террорчиларнинг янги гуруҳини зарарсизлантириш мақсадида ўтказилган аксилтеррор амалиёт чоғида полиция берган талофатлар орасида бир ит ҳам бор. Бу ҳақда BFM хабар тарқатган.

Полициянинг маълум қилишича, ушбу ит қамал қилинган бино ичига кирганида террорчи томонидан отиб ташланган.

Бундан олдинги хабарларда ушбу амалиёт вақтида тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани ҳақида айтиб ўтилганди.

Маълум бўлишича, Сен-Денида ўрнашган бу гуруҳ Парижда янги терактларни амалга оширишга тайёрланаётган бўлган.

Амалиёт чоғида террорчилардан 2 нафари йўқ қилинган ва 5 нафари ҳибсга олинган.