Парижда ўтказилган аксилтеррор амалиёти давомида қўлга олинганлар сони 5 нафар бўлди

Жаҳон 18 Ноябрь 2015 1123

Айни вақтга келиб, Париж шаҳри шимолидаги Сен-Дени туманида олиб борилаётган махсус аксилтеррор амалиёт давомида қўлга олинганлар сони 5 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар тарқатган.

Бундан олдинги хабарларда Сен-Дени туманидаги квартиралардан бирида яширинган, Париж терактларига алоқадорликда гумон қилинган 3 киши қўлга олингани айтилганди.

Бироз ўтиб, бошқа бир бинода бир аёл ва бир эркак террорчиларга алоқаси борлиги гумон қилиниб, ҳибсга олинган.

Бундан олдинроқ, туманда яна террорчилар борлиги ҳақида хабар берилганди. Уларни қўлга олиш операцияси 3 соат давом этган.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Парижда содир этилган давомли терактлар туфайли 129 киши ҳалок бўлган, 352 киши жароҳатланган. Шифохонадагиларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Кўпроқ янгиликлар