Париж шимолидаги Сен-Дени туманида Франция махсус хизматлари томонидан ўтказилган аксилтеррор амалиёти вақтида қўлга тушишни истамаган аёл террорчи ўзини портлатиб юборишга улгурган. Бу ҳақда маҳаллий нашрларда хабар қилинди.

Хабарларда айтилишича, ушбу амалиёт давомида 3 нафар террорчи ўлдирилган, 2 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Улар Парижда 13 ноябрь куни амалга оширилган терактларга алоқадорликда гумон қилинишади.

Бундан олдинроқ, полиция террорчилар яширингани гумон қилинган ҳудудни ўраб ола бошлагани ҳақида хабарлар берилганди.

Айни вақтда ҳам ҳудуддаги бинолардан бири ичида террорчилар қолаётгани тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Парижда содир этилган давомли терактлар туфайли 129 киши ҳалок бўлган, 352 киши жароҳатланган. Шифохонадагиларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.