Кеча, 17 ноябрь куни содир бўлган зилзила оқибатида Қирғизистоннинг Ўш вилоятида жойлашган 16 уй ва ижтимоий объектлар бинолари турли даражада зарар кўрди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Айтилишича, зарарланган айрим уйлар капитал таъмирга муҳтож аҳволга келиб қолган.

“Айни пайтда вилоятда етказилган зарарни ҳисоблаш борасида мутахассислар иш олиб боришмоқда", дейилади матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрь куни Қирғизистон ҳудудида 7 баллик зилзила содир бўлди.