Қозоғистоннинг Қўрдой туманида мажбурий меҳнатга жалб қилиниб ишлаётган Қирғизистон фуқароси озодликка чиқарилди. Бу ҳақда ҚР ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди.

Хабарга кўра, 17 ноябрь куни Қирғизистон бош консуллиги ва қозоғистонлик ҳамкасблари билан бир неча йил давомида Қорасу фермер хўжалигида мажбурий меҳнатга жалб қилиниб ишлатилаётган фуқарони ортга қайтариш бўйича келишувга эришишган.

Консуллик ёрдами билан жабрланувчи Алматидаги марказий шифохоналарда тикланиш жараёнини ўтаган ва ватанига қайтарилган.