Қозоғистонликлар 2016 йилда деярли йилнинг учдан бир қисми давомида дам олишади

Жамият 18 Ноябрь 2015 6448

2016 йилнинг биринчи ойида Янги йил ва православ Рождествоси нишонланиши муносабати билан қозоғистонликлар 13 кун дам олишади. Қозоғистонда Янги йил расман 1-2 январда нишонланади, бироқ 2 январь шанбага тўғри келиши сабабли 4 январь ҳам дам олиш куни бўлади. Қозоғистонда Рождество 7 январда нишонланади, бунга яна январдаги 5 та шанба ва якшанба дам олиш кунлари қўшилса, 13 кун бўлади.

Қозоғистонда қишнинг охирги ойи, яъни февралда апрель, июнь, октябрь ва ноябрдаги каби давлат байрамлари йўқ, шунинг учун ишчилар фақатгина шанба ва якшанба кунлари дам оладилар, бундай кунларнинг сони ушбу 5 ой ичида 43 кунни ташкил қилади.

Март ойида фақатгина 4 та шанба ва якшанба бор, бироқ бу ой байрамларга бой: 8 март ва 21-23 мартларда нишонланадиган Наврўз байрами. Шу тариқа март ойида аҳоли 12 кун дам олади.

2016 йилда 1 майда нишонланадиган Қозоғистон халқи бирдамлиги байрами якшанбага тўғри келмоқда, шунинг учун 2 май ҳам дам олиш куни бўлади. Ватан ҳимоячилари куни – 7 май байрами шанбага тўғри келади, шунинг учун дам олиш куни душанбага кўчирилади. Бироқ бу кун, яъни 9 май Ғалаба куни бўлгани сабабли, бу “бонус” дам олиш куни 10 майга кўчирилади.

Июлда қозоғистонликлар 11 кун дам олишади, улардан 10 куни шанба ва якшанба кунларига ва бир кун 6 июлда нишонланадиган Пойтахт кунига тўғри келади.

Августда 4 тадан шанба ва якшанба бўлиб, 30 август эса мамлакатда Конституция куни сифатида нишонланади. Шу тариқа бу ойда 9 та дам олиш куни бўлади.

13 сентябрда Қурбон ҳайит нишонланади, бунга яна 8 та шанба ва якшанба кунлари қўшилса, бу ойда ҳам 9 та дам олиш куни бўлади.

2016 йилнинг декабрида 9 та шанба ва якшанба кунлари ҳамда 1 декабрда Биринчи президент куни, 16-17 декабрда Мустақиллик кунларида дам олинади. 17 декабрь шанбага тўғри келгани учун бу дам олиш куни 19 декабрга кўчирилади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар