Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг Ўзбекистон ЯИМ ҳажмидаги улуши 1,4 фоизга ўсди

Иқтисодиёт 18 Ноябрь 2015 1638

«Ўзқурилишмаҳсулот» АК 2014 йилда 2 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган. 2015 йилда бу кўрсаткич 2,12 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда, деб ёзади review.uz.

Импорт ҳажмини қисқартириш мақсадида бир неча турдаги қурилиш молларини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилди. Корхона ҳозирда 30дан ортиқ турдаги замонавий қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.

Кўпик ва газ бетон ишлаб чиқаришда иситиш қуввати 20-40 фоизга қисқартирилди. Қуруқ пардозлаш қоришмалари, керамик ва металл черепицалар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмидаги улуши 1,4 фоизгача ўсди. Соҳадаги киритилаётган инвестиция миқдорини ошириш орқали замонавий қурилиш маҳсулотлари улушининг ошишига эришилди. 2014 йилда корхона томонидан 38,2 млн доллар инвестиция ўзлаштирилган бўлса, жорий йилдаги кўрсаткич 68,2 млн долларни (38 фоизга ўсиш) ташкил қилиши кўзда тутилган.
Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 42,5 млн доллардан ошиқроқ инвестиция ўзлаштириб бўлинган.

Кўпроқ янгиликлар