Россия Сурияда ИШИДга қарши қанотли ракеталар ишлатганини тасдиқлади

Жаҳон 18 Ноябрь 2015 6784

Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Россия Сурияда жангариларга қарши қанотли ракеталар қўллагани ва бу ҳақда коалиция давлатларини олдиндан огоҳлантириб қўйганини айтди. Бу ҳақда Герасимов Россия президенти Владимир Путин билан йиғилиш пайтида маълум қилди. Йиғилиш “Россия 24” телеканали орқали намойиш қилинди.

“Бугун биринчи катта кўламдаги авиация зарбалари доирасида узоқ масофага учувчи 34 та қанотли ракета билан террорчиларнинг 14 та муҳим объекти – Идлиб ва Ҳалаб вилоятларида ИШИД жангарилари отрядлари ҳаракатларини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ноқонуний қуролланган тузилмаларни бошқариш пунктлари, йирик ўқ-дори ва бошқа моддий воситалар омборлари йўқ қилинди”, деб айтди Герасимов.

“Жангарилар объектларига зарбалар берилиши режа бўйича давом этмоқда”, деб қўшимча қилди Герасимов.

Аввалроқ ОАВларда Россия ўзининг Ўрта Ер денгизидаги кемаларидан Раккадаги нишонларга қанотли ракеталар учиргани маълум қилинганди. Шунингдек, Россия сув ости кемаларидан ИШИДга қарши “Калибр” русумидаги қанотли ракеталар билан зарба берилгани ҳам маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23844 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38666 Lifestyle
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 1 Спорт
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:36 2035 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 2603 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 1008 Жамият
Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
10:17 829 Жаҳон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 862 Lifestyle
ЕЧЛ, плей-офф. «Наполи» «Ницца»ни енгди, «Селтик» «Астана»га 5та гол урди
10:13 501 Спорт
Кўпроқ янгиликлар